DataLife Engine / Талончилик жинояти ва бу тоифа жиноятлар учун жавобгарлик чоралари ҳақида

Талончилик жинояти ва бу тоифа жиноятлар учун жавобгарлик чоралари ҳақида

#СУДЛАР_МИНБАРИ Талончилик жинояти ва бу тоифа жиноятлар учун жавобгарлик чоралари ҳақидаЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 53- моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ даҳлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади. Талончилик жинояти иқтисодиёт соҳасида содир этилган жиноятлар туркумига кириб, айбдор, жабрланувчи ва бошқаларнинг кўз олдида ўзганинг мулкини эгаллаб олаётганлигини ва улар унинг ҳаракатларининг жиноий хусусиятини тушунганлигини англаганда, ўзганинг мулкини ошкора талон-торож қилиш талончилик ҳисобланади. Зўрлик ишлатиб талончилик қилиш нафақат ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган аниқ зўрлик ишлатилганда, балки шундай зўрликни кўллаш билан қўрқитгганда ҳам, мавжуд бўлади; Зўрлик ёки уни қўллаш билан қўрқитиш мулк ихтиёрида, тасарруфида ёки қўриқловида бўлган шахсга нисбатан, шунингдек, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ эгалик қилишга қаршилик қилувчи шахсларга нисбатан ҳам қарши йўналтирилган бўлиши мумкин; Ҳаёти ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик деганда, енгил тан жароҳати етказишни тушуниш лозим. Бундай зўрлик жабрланувчига жисмоний азоб берувчи ёки унинг эркинлигини чеклаб қўювчи ҳаракатларда ифодаланиши мумкин. Бу тоифа жиноятлар учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166- моддасида жавобгарлик чоралари белгиланган бўлиб, мазкур модданинг 1- қисмига кўра:Талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш —уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.166-модданинг 2-қисмига кўраТалончилик:а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;б) анча миқдорда;в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.166-модданинг 3-қисмига кўра Талончилик:а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;б) уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб;в) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.166-модданинг 4-қисмига кўра Талончилик:а) жуда кўп миқдорда;б) ўта хавфли рецидивист томонидан;в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Талончилик билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилишда ва судда кўришда уларнинг содир этилишига имкон берган барча сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида процессуал қонун асосида тегишли чоралар кўрилиши шарт. Жиноят ишлари бўйичаБоғот туман судининг раисиҲ.Саидов
27-07-2022, 12:50
Вернуться назад